Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Сиз томон йўл олдик». Навбатдаги манзил – Навоий вилояти!

«Сиз томон йўл олдик». Навбатдаги манзил – Навоий вилояти!

Жорий йилнинг 10-11 ноябр кунлари Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази мутахассислари Навоий вилояти бўйлаб аҳоли ва кенг жамоатчилик вакиллари учун электрон давлат хизматлари ҳамда my.gov.uz (ЯИДХП)дан фойдаланиш бўйича ўқув семинарларини ўтказишади.

Маълум қилинишича, ўқув семинарлари қуйидаги манзилларда ташкил этилади:

  • Навоий шаҳри
  • Кармана тумани
  • Қизилтепа тумани
  • Хатирчи тумани
  • Нурота тумани
  • Навбаҳор тумани

«Ўқув машғулотлари очиқ, барчани семинарларимизга таклиф этамиз! Боғланиш учун телефон рақамлари: +998 55 501 36 16, +998 95 222 22 38», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, «Сиз томон йўл олдик» лойиҳаси аввалроқ Сирдарё, Тошкент вилоятиХоразм бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг