Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимлар инсон хотирасини ўчира олувчи сканерни ихтиро қилишди

Олимлар инсон хотирасини ўчира олувчи сканерни ихтиро қилишди

ATR Computational Neuroscience Labs компаниясининг ҳисоблаш неврологияси жамоаси ноёб DecNef сканерини яратди.

Олимлар ушбу сканер ёрдамида тез орада инсон хотирасидан ҳаётида бўлиб ўтган «бахтсиз лаҳзалар»ни ўчира олишади.

Daily Star нашри ёзишича, ушбу янгилик одамлар орасида катта қаршиликларга дуч келиши мумкин.

Хотирани таҳрирлаш технологияси DecNef деб номланган.  Унинг асл мақсади пост-травматик синдром билан касалланган одамларни даволашдир.  Бунда анъанавий МРТ (магнит-резонанс томография) аппаратидаги сингари электромагнит импулслардан фойдаланади.

Сканер одам миясидаги турли хил ўзгаришларни, масалан, қонни кислород билан таъминлаш даражасини ўлчайди.  Тўпланган маълумотлар реал вақт режимида сунъий ақл билан таҳлил қилиш учун узатилади.  У одамнинг хотиралари бўлган пайтда миянинг ўзига хос соҳаларини чизади.

«Сунъий интеллект инсон миясида кечаётган жараёнларни тушунишда ҳал қилувчи рол ўйнайди.  Сканер миянинг «оғриқли» хотиралар пайдо бўладиган жойларини кузатиб боради ва беморга ушбу импулсларни бошқаришда ёрдам беради», дея таъкидлайди компания олими Аурелио Кортес.

Кейинчалик технология хотирани кесиш ва алмаштириш жараёнини бошлайди.  Турли хил импулслар юборилади ва миянинг бир қисмидаги фаолият бошқаси билан алмаштирилади.  Натижада, одам хотирасидаги ножўя хотиралар илгари бўлмагандай туюлади.

Шундай қилиб, сканер одамнинг миясини ўз идроки билан «алдашга» ёрдам беради, деб хулоса қилади олимлар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг