Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўйин яратиш бўйича «GameDev Goethe» инкубаторининг иштирокчилари учун Open Air ташкил этилади

Ўйин яратиш бўйича «GameDev Goethe» инкубаторининг иштирокчилари учун Open Air ташкил этилади

27 март куни соат 16:00 да Тошкент шаҳридаги Гёте институтида IT Парк кўмагида Тошкентдаги Гёте институти томонидан ўйин яратиш бўйича «GameDev Goethe» инкубатори иккинчи мавсумининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Очилиш маросими доирасида инкубатор иштирокчилари учун Open Air ташкил этилади.

GameDev Goethe – бу ўйин яратиш бўйича Ўзбекистондаги илк инкубатор. Лойиҳанинг мақсади – ўйин ўйнашга қизиқадиган ёшларга муштарак фикрларни топишда ва ўз ўйинларини яратишда ёрдам беришдан иборат.

Лойиҳа давомида ўйинни яратиш соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган тажрибали мутахассислар томонидан кўмак кўрсатилади. Лойиҳа IT Парк кўмагида Тошкентдаги Гёте институти томонидан ташкил этилди. 2020 йилда бўлиб ўтган инкубаторнинг биринчи мавсумига кутилгандан кўпроқ, яъни 550 та ариза келиб тушди.

Аризалар қабул қилишни 15 феврал куни бошлаган инкубаторнинг иккинчи мавсумига эса 700 дан ортиқ ариза келиб тушди.

GameDev Goethe инкубатори иккинчи мавсумининг очилиш маросимида иштирокчиларга лойиҳа ҳақида батафсил маълумот бериш ва биринчи мавсум давомида яратилган мобил ўйинларни намойиш этиш кўзда тутилган.

Очилиш маросими доирасида инкубатор ҳамкори VRonica томонидан янги ўйиннинг дебюти «Music of Mass Destruction» виртуал реаллик форматида бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг