Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзавтосаноат» стартап-лойиҳалар учун танлов эълон қилди

«Ўзавтосаноат» стартап-лойиҳалар учун танлов эълон қилди

Фото: «Xabar.uz»

Сиз ёш, иқтидорли ва IT, E-Auto ҳамда Smart City соҳасида илғор ғояларга эгамисиз? Унда ўзингизни кўрсатиш учун ажойиб имконият юзага келмоқда!

«Ўзавтосаноат» АЖ UzAuto Market инновацион платформада стартап-лойиҳалар учун танлов эълон қилади.

Мукофот жамғармаси: 60 000 000 сўм

Энг яхши учта лойиҳа муаллифлари қуйидагича рағбатлантирилади:

I ўрин – 30 000 000 сўм

II ўрин – 20 000 000 сўм

III ўрин – 10 000 000 сўм

«Ўзавтосаноат» лойиҳаларни саралаш асносида қуйидагиларга эътибор беради — ғоя реал бўлиши, тижорий жиҳатдан ўзини оқлаши ва ишлаб чиқаришга жорий этиш эҳтимоли мавжуд бўлиши лозим. Лойиҳа технологияси фойда келтириши, молиявий самарали бўлиб — ишлаб чиқаришда ҳаражатни камайтириши, ишлаб чиқариш жараёнини оптималлаштириши ва сотувни ошириши керак.

Танловда иштирок этиш учун электрон анкетани тўлдириш ва махсус форма ёрдамида лойиҳани юбориш лозим. Ўз ғоясини тайёр ҳолатда, матн асосида тақдим этган иштирокчиларга катта эътибор қаратилади.

Барча аризалар ичидан 20 та энг яхши стартап танлаб олинади ва ушбу ғоя муаллифлари ўз лойиҳалари тақдимотини 31 октябрда амалга оширади. Тақдимот маросими Тошкент шаҳри, Бекткмир тумани, Ҳусайн Бойқаро кўчаси, 28а манзилида жойлашган UzAuto Market платформасида бўлиб ўтади.

Лойиҳалар тақдимоти якунига кўра экспертлар қўмитаси учта энг яхши ўйланган ва истиқболли стартапни танлаб олади. Ушбу лойиҳалар муаллифларига мукофотлар топширилади.

Танловда иштирок этиш учун аризалар 27 октябр, соат 00:00га қадар қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, UzAuto Market стартап майдони — Ўзбекистондаги биринчи ва ягона ўзига ҳос лойиҳа бўлиб, ёш иқтидорларга автомобил ишлаб чиқаришдаги ғояларини ҳаётга тадбиқ этиш имкониятини тақдим этади. Платформа ғоядан бизнесга мустақил ўтишда қийинчиликларга дуч келаётган ихтирочиларга ёрдам бериб, нафақат юртимиздаги, балки хориждаги ёшларни бирлаштиради. Стартап платформа — ихтирочилар, ишлаб чиқарувчи завод ва харидорлар ҳамкорлигининг янги кўринишидир.

«Ўзавтосаноат» сиздан инновацион ғоялар кутмоқда!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг