Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси ташкил этилмоқда

Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси ташкил этилмоқда

Фото: MITC

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бир макон, бир йўл» II Халқаро форумига иштирок этиш мақсадида жорий йил апрель ойида ХХРга ташрифи давомида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги келишувлар доирасида 2019 йилнинг 17-21 июнь кунлари «China South Industries Group Corporation», «CITIC Group» ва «Costar Group» компаниялари делегациясининг республикамизга ташрифи амалга оширилди.

Музокаралар якунига кўра, 20 июнь куни «Хавфсиз шаҳар» комплексини ташкил этиш бўйича лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» жамоат тартибига кўмаклашиш маркази ҳамда «CITIC Group» ва «Costar Group» компаниялари ўртасида ўзбек-хитой қўшма корхонасини ташкил этиш бўйича таъсис шартномаси имзоланди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқов қўшма корхонани ташкил этиш тўғрисидаги таъсис шартномасини имзолаш маросимида иштирок этди.

Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасининг асосий фаолияти Тошкент шаҳрида 300 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилингани ҳамда «Huawei» компаниясининг илғор технологиялари ва инновацион ечимларидан фойдаланган ҳолда, «Хавфсиз шаҳар» комплексини қуриш ва унга хизмат кўрсатишни амалга оширишдан иборат.

Хорижий делегация ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида тегишли вазирлик ва идоралар билан бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Улардан кўзланган мақсад ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ҳамкорликнинг келгусидаги истиқболларини белгилаб олишдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг