Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда сунъий йўлдошдан фойдаланилади

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда сунъий йўлдошдан фойдаланилади

Фото: Аgro.uz

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, OneSoil, Boston Consulting Group компаниялари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида сунъий йўлдош маълумотлардан фойдаланишга доир битим имзоланди.

Бугунги кунда Президентимиз томонидан қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда бозор тамойилларини жорий этиш, замонавий ресурс тежовчи ва интенсив агротехнологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур битим «Ақлли қишлоқ хўжалиги» Концепцияси доирасида қишлоқ хўжалигига рақамли технологияларни фаол татбиқ этиш, замонавий технологияларни қўллаш орқали Ўзбекистондаги ер майдонлари ва экинларини объектив хариталашга доир ишларни амалга оширишни назарда тутади.

Лойиҳа мамлакатимиздаги бир вилоят мисолида пилот тарзда амалга оширилиб, бу борада далалардаги экинларни мультиспектрал диапазондаги йўлдош суратларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Жорий йилнинг август ойида қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш ва экинларнинг ўсиши шароитлари бўйича маълумотни аниқлаш, ечимларини ишлаб чиқиш бўйича инвестиция портфелини яратишга қаратилган семинарлар ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг