Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қора бозор»: хакерлар битта аккаунтни қанчадан пуллашмоқда?

«Қора бозор»: хакерлар битта аккаунтни қанчадан пуллашмоқда?

Фото: «Photothek via Getty Images»

«Privacy Affairs» («NordVPN» компанияси бўлинмаси) мутахассислари, даркнет (қора интернет)да жойланган юзлаб эълонларни таҳлил қилиб, ижтимоий тармоқда бузиб кирилган битта аккаунт ўртача қанчадан сотилаётганини аниқлашди.

Хакерлар ўғирланган аккаунтларни ўзаро айирбошловчи форум тадқиқотчилар томонидан ўрганилган. Унда маълум бўлишича, «Facebook» аккаунти ўртача $74,50, «Instagram» — $55,45, «Twitter» $49 дан сотилмоқда. Энг қиммати «Gmail» аккаунти — $155,73.

Нархлар анча арзон, бироқ тадқиқотчилар таъкидлашларича, хакерлар бу аккаунтлар ёрдамида аслида кўпроқ мўмай даромад қилишади. Масалан, профилдаги маълумотлардан фойдаланиб фирибгарлик қилишлари, жумладан, шахсий маълумотларни қўлга киритишлари мумкин. Бундан ташқари, ўзгаларнинг шахсий маълумотларидан ноқонуний фойдаланиб, моддий даромад олишга қаратилган жиноятларга қўл урадилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг