Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда 3,2 мингга яқин сайт блокланди

Қозоғистонда 3,2 мингга яқин сайт блокланди

Фото: «РИА Новости»

2019 йилда Қозоғистонда 3,2 мингга яқин сайт ноқонуний деб тан олинган ва республикадаги радикал оқимларга қарши кураш доирасида блокланган, дея маълум қилди мамлакатнинг Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири Аида Балаева.

«2019 йилда 5300 дан ортиқ интернет-ресурслар таҳлил қилинди, улардан 3200таси фаолияти ноқонуний деб топилди ва уларнинг барчаси ўз вақтида блокланди», — деди у ҳисобот йиғилишида.

Унинг таъкидлашича, «бу борадаги энг муҳим нарса аҳолининг радикал оқимларга қарши иммунитетини яратиш ва мамлакатда динлараро низоларнинг олдини олиш»дан иборат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг