Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Restoservice.uz – қулай имкониятлар сайти!

Restoservice.uz – қулай имкониятлар сайти!

Ресторан ва меҳмонхона эгалари учун яна бир қулайлик! Энди сиз официант ходимларингизни restoservice.uz онлайн платформаси орқали осон ва сифатли ўқитишингиз мумкин.

Лойиҳа ҳақида

Меҳмонхона ресторанлари ва умумий овқатланиш корхоналари официантлари масофадан малака оширадиган ҳамда официант касбига оид ўқув материаллар, аудио ва видео дарсларни ўзида жамлаган, ҳорижий экспертлар иштирокидаги вебинарларни ўтказиш имкониятини берадиган онлайн платформа.

Онлайн ўқиш афзалликлари

Сайтимиз орқали онлайн ўқиш Сизга иш фаолиятингиздан ажралмай масофадан туриб, куннинг исталган вақтида ўқиш, ўз вақтингизни ўзингиз режалаштирган ҳолда малака ошириш имкониятини беради.

Бу сизга нима бeради?

Масофадан туриб ўқиш орқали соҳага оид билим ва кўникмаларингизни оширишингиз, ўқув дастури якунида диплом ва сертификатга эга бўлишингиз мумкин. Шу билан бирга, сиз ва сизнинг касбий маҳоратингиз ҳақидаги маълумотлар (резюме) ушбу сайт платформасига иш берувчилар учун жойлаштирилади.

Диплом Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тан олинади!

Шунингд:

Ресторан ва меҳмонхона эгалари сайтимиз орқали қайноқ вакансиялар ҳақидаги эълонларни жойлаштиришлари ва малакали официантлар базасидан мутахассисларни танлаб олишлари мумкин.

Онлайн ўқиш учун…

1.Сайтда рўйхатдан ўтиб ўзингиз ҳақингиздаги маълумотлар билан тегишли бандларни тўлдиришингиз;

2.Ўзингиз учун маъқул таърифдаги курсни танлаб, уни харид қилишингиз керак.
Сайтда бир неча турдаги тариф ва курслар мавжуд.

«Silver» тарифи имкониятлари

  • Платформадаги профилингиз (резюме ва сиз ҳақингиздаги маълумотлар) актив ҳолатда сақланади ва иш берувчилар учун оддий официант сифатида кўрсатилади;
    • Иш берувчиларнинг вакансия ҳақидаги эълонларини кўришингиз мумкин бўлади;
    • Сайт янгиликлари ҳақида маълумот электрон почтангизга юбориб турилади;
    • Сайтдаги қизиқарли маълумотлар, ўқув ва видео материаллардан фойдаланиш имконига эга бўласиз;
    • Официантлар чатидан фойдаланиш имконияти мавжуд;
    • Йил давомида бир марта «Platinum» тарифидан фойдаланган бўлсангиз профилингиз иш берувчига «Топ официант» даражаси бўйича кўрсатиб берилади;
    • Янги қўшилган ва сиз илгари ўқимаган мини ўқув курсларга 10% чегирма берилади.

«Gold» тарифи имкониятлари

  • Платформадаги профилингиз (резюме ва сиз ҳақингиздаги маълумотлар) актив ҳолатда сақланади ҳамда иш берувчиларга кўрсатилади, агар йил давомида бир марта «Platinum» тарифидан фойдаланган бўлсангиз, профилингиз иш берувчига «Топ официант» даражаси бўйича кўрсатиб берилади;
    • Иш берувчиларнинг вакансия ҳақидаги эълонларини кўриш имкониятини беради;
    • Сайт янгиликлари ҳақида маълумот электрон почтангизга юбориб турилади;
    • Сайтдаги қизиқарли маълумотлар, ўқув ва видео материалларидан фойдаланиш мумкин бўлади;
    • Официантлар чатидан фойдаланиш имконияти берилади;
    • Тўртта мини тренинг курсида ўқиб, сертификатингизни профилингизга юклаб оласиз;
    • Хорижий тренерлар иштирокидаги семинар тренингга 10% чегирма тақдим этилади.

«Platinum» тарифи имкониятлари

  • Платформадаги профилингиз (резюме ва сиз ҳақингиздаги маълумотлар) актив ҳолатда сақланади иш берувчилар учун «Топ официант» даражасида кўрсатилади;
    • Сайт янгиликлари ҳақида маълумот электрон почтангизга юбориб турилади;
    • Официантлар чатидан фойдаланиш имконияти берилади;
    • «Официант сервер» (икки ойлик) қайта тайёрлов курсида ўқиб, дипломингизни профилингизга юклаб оласиз;
    • Ҳорижий тренерлар иштирокидаги семинар тренингга 10% чегирма тақдим этилади.

Сиз меҳмонхона очмоқчимисиз ёки мавжуд лицензиянгизни янгилашингиз керак бўлса…

Ёдда тутинг! 3220 давлат стандарти бўйича тегишли лицензияга эга бўлиш ва меҳмонхонани юритиш учун 15 ўриндан кўп бўлган меҳмонхоналарнинг энг ками бир официанти тегишли «Официант сервер» мутахассислиги дипломига эга бўлиши керак.

ШОШИЛИНГ!

ҚУЛАЙ ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БEРМАНГ.

*Эслатма: Мазкур лойиҳа Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ижтимоий буюртмасига кўра молиялаштирилган.

Қўшимча маълумот restoservice.uz сайтида.

  • Telegram: restoservice_uz  
  • Instagram: restoservice_uz
  • Facebook: restoservice_uz
  • Қўшимча маълумот учун: +99897 442 14 45; +99891 461 50 55

Реклама

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг