Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқанднинг уч туманида жамоат Wi-Fi зоналари ташкил этилди

Самарқанднинг уч туманида жамоат Wi-Fi зоналари ташкил этилди

Иллюстратив фото

Самарқанд вилояти Жомбой, Нуробод ва Қўшробод туманлари аҳолиси учун янги жамоат Wi-Fi зоналари фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

«Ўзбектелеком» АК Самарқанд филиали 222-АТСда ускуналарни модернизациялаш муносабати билан Самарқанд шаҳрининг Беклар ва Найман маҳаллалари аҳолиси учун янги технологиялар бўйича абонентларни улаш юзасидан телекоммуникация хизматларининг сайёр савдоси ташкил этилди.

Сайёр савдо давомида фуқароларга ушбу ҳудудда ўрнатилган замонавий MSAN қурилмаси ҳамда ADSL ва VDSL технологиялари ҳақида маълумотлар берилди. Қурилмани модернизациялаш интернет тармоғига уланиш тезлиги ва сифатини ошириш имконини беради. Аҳолига VDSL технологияси бўйича қайта уланиш таклиф этилди, шунингдек янада янги тезкор ва амалдаги ҳамёнбоп тариф режалар ҳақида маълумотлар берилди.

Сайёр савдолар ўтказиш давомида аҳолига UZTELECOM компаниясининг телекоммуникация хизматларига яшаш жойидан ташқарига чиқмаган ҳолда уланиш имконияти тақдим этилди, шунингдек, амалдаги абонентлардан компаниянинг телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш чоғида юзага келган носозликларни бартараф этиш бўйича аризалар қабул қилинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллигини нишонлаш арафасида Жомбой, Нуробод ва Қўшробод туманларида янги Wi-Fi зоналарини ишга туширди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг