Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шуҳрат Содиқов Япония ички ишлар ва коммуникациялар вазири билан учрашди

Шуҳрат Содиқов Япония ички ишлар ва коммуникациялар вазири билан учрашди

Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати

2019 йилнинг 2 октябрь куни Япония пойтахти Токио шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов Япония ички ишлар ва коммуникациялар вазири Минору Терада билан учрашди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда Япониянинг йирик компаниялари билан янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиниб, ҳамкорлик ишларини янада кенгайтириш ҳақида музокара олиб борилган.

АКТ вазири Шуҳрат Содиқов Япония билан стратегик шериклик муносабатлари руҳида ҳар томонлама ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорликни фаоллаштиришдан Ўзбекистон манфаатдор эканини таъкидлаган.

Япония ички ишлар ва коммуникациялар вазири Минору Терада Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳаси ривожига қаратилаётган катта эътибор ва интилишни алоҳида эътироф этди. Шунингдек, у икки мамлакатни бирлаштириб турувчи омилларни санаркан, Япония компанияларида Ўзбекистон бозорига қизиқиш тобора ортиб бораётганини қайд этди.

Томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Япония ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Учрашувда икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ масалаларида тажриба алмашиш, ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг