Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Смартфонлар қувватлагичларининг хавфли жиҳати очилди

Смартфонлар қувватлагичларининг хавфли жиҳати очилди

Фото: «Ferra.ru»

Ҳадемай «Xiaomi» 100 ваттли тезкор қувватлагичга эга смартфонини тақдим этади, куни кеча эса «Realme» худди шундай смартфони (фақат уники 125 Вт) билан таништирганди. Шундай янгиликлар чиқаётган бир паллада киберхавфсизлик билан шуғулланувчи «Tencent Security Xuanwu Lab» компанияси смартфонлар қувватлагичларининг хавфли жиҳати кўрсатилган далилни илгари сурмоқда.

Киберхавфсизликнинг аккумуляторга нима алоқаси бор?

Компания мутахассислари ҳисоботида келтирилишича, хакерлар мабодо «BadPower» (шартли ном) ҳужумини уюштирса юз миллионлаб қурилмалар хавф остида қолади. Экспертлар 35 хил қувватлагич адаптери, ташқи аккумуляторлар ва бошқа турдош қурилмаларни синаб кўришди. Уларнинг 18 таси хавфсизлик талабларига жавоб бермади. Булардаги заифлик орқали хакерлар смартфон, планшет ёки ноутбукларга ортиқча токни йўналтира оладилар. Бу ҳатто қурилманинг ёниб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

Энг ёмони, «BadPower»ни масофадан уюштириш мумкинлиги. Бунда қурилмада тезкор қувватлашнинг қайси технологияси қўлланаётганининг аҳамияти ҳам қолмайди. Ҳамма гап USB-порт орқали қувватлагич адаптери микрокодини ўзгартириб қўйиш имкониятининг мавжудлигида. Шу боисдан ҳам мутахассислар ўз смартфонингиз, планшетингиз ёки ноутбугингиз қувватлагичларини бегоналарга бермасликни тавсия қилишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг