Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Стартап ғояларингизни кимга тақдим этишни билмаяпсизми? Сиз учун қулай имконият туғилди!

Стартап ғояларингизни кимга тақдим этишни билмаяпсизми? Сиз учун қулай имконият туғилди!

Фото: «Xabar.uz»

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк) Ўзбекистон венчур инвестициялаш уюшмаси билан ҳамкорликда стартапчилар учун «Очиқ эшиклар куни» ташкил этади.

IT-парк маълумотига кўра, кўпгина стартапчилар ўз ғояларини тўғри тақдим эта олмайди ёки мутахассисларга ёрдам ёки маслаҳат сўраб мурожаат қилишдан қўрқади. Бунинг сабаблари турлича бўлиши мумкин. Кимдир устидан кулишлари, писанд қилмасликлари ёки ўзини тингламасликларидан қўрқади. Бу ҳаммага хос бўлган одатий инсоний хусусият, аммо у йирик новаторлик лойиҳаларини амалга ошириш йўлида катта ғов бўлиши мумкин.

Бу муаммони ҳал этиш учун ҳар ҳафтанинг сешанба куни соат 16:00 да IT-парк офисида «очиқ эшиклар куни» ўтказилади. Истаган киши кўрсатилган вақтда бу ерга ўз стартапини тақдим қилиш учун келиши ва ўз ғоясини такомиллаштириш ва амалга ошириш бўйича қимматли маслаҳатлар олиши мумкин.

Ҳозирги вақтда барча тақдимотлар жойнинг ўзида навбатга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.

Маҳаллий стартап-экотизимнинг узвий таркибий қисмига айланган IT-парк мамлакатдаги стартап-ҳаракатни янада ривожлантириш учун мақбул шароитларни яратмоқда. Унинг резидентларига қатор имтиёз ва преференсиялар берилди. Улар учун махсус замонавий инфратузилма яратилди. Бутун парк тўрт бинодан иборат бўлади. Уларда коворкинг-марказ, IT-академия, лаборатория ва меҳмонхона жойлашади. Шунингдек, мамлакатнинг барча ҳудудларида IT-парк филиаллари ташкил қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг