Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«TikTok» асосчилари смартфон чиқаришни бошлади

«TikTok» асосчилари смартфон чиқаришни бошлади

Фото: «ByteDance»

«ByteDance» («TikTok» ижтимоий тармоғи шу компанияга қарашли) Хитойда «Jianguo Pro 3» номи остида биринчи смартфонини тақдим этди.

Янги қурилма анча яхши техник хусусиятларга ва «TikTok» билан интеграциялашган сервисга эга.

Смартфонда «TikTok» мобил иловасидан экранни блокдан чиқарибоқ фойдаланишни бошлаш мумкин. Бу смартфондаги «TikTok» янги фильтр ва эффектлар билан таъминланган.

Қурилмага кучли Snapdragon 855 Plus процессори, тўрт модулдаги камера (асосийси 48 Мп), диагонали 6,39 дюймли дисплей ҳамда 4000 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилган.

Янги смартфон Хитойда 412 доллардан бошлаб сотила бошланган. Қурилма кейинчалик бошқа бозорларда пайдо бўлиши ҳам кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг