Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Малакали мутахассисмисиз? Юқори маошли иш қидиряпсизми?

Малакали мутахассисмисиз? Юқори маошли иш қидиряпсизми?

Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази қуйидаги мутахассисликлар бўйича ишга таклиф этади!

Таҳлилчилар (аналитик)

Зарур иш тажрибаси: 2 йилдан кам бўлмаган.

Вазифалари:

  • Талабларни жамлаш ва расмийлаштириш;
  • Халқаро тажрибани таҳлил қилиш;
  • Мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш;
  • Бизнес-жараёнларни лойиҳалаштириш ва реинжиниринг қилиш;
  • Техник ҳужжатларни тайёрлаш ва уларни долзарб ҳолатда юритиш;
  • Вазифаларни режалаштириш ва устуворликни белгилаш;
  • Ишлаб чиқиш ва ижро этилишни назорат қилиш бўйича вазифаларни белгилаш;
  • Фойдаланувчи учун ҳужжатларни тайёрлаш;
  • Дастурий таъминотлар синовларида иштирок этиш.

Талаблар:

  • Ўзбек ва рус тилларини билиш;
  • BPMN ёки шунга ўхшаш нотациялардан фойдаланган ҳолда бизнес-жараёнларни лойиҳалаштириш бўйича қобилият;
  • ГОСТ ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича тажриба;
  • Дастурчиларга вазифалар қўйиш бўйича тажриба;
  • Вазифаларни қўйиш ва назорат қилиш тизимларида ишлаш;
  • Лойиҳаларни бошқариш асосларини билиш;
  • MS Visio, MS Project офис пакетлари билан ишлаш бўйича қобилият;
  • Йирик лойиҳалар бўйича тажриба хуш кўрилади.

Шартлар:

Иш вақти ҳафтада 5 кун, соат 9:00 дан 18:00 гача.

Расмий бандлик ва Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ иш билан таъминлаш;

Ижтимоий тўплам.

Маош – суҳбат натижаларига кўра.

Backend-дастурчи (Senior + Middle)

Зарур иш тажрибаси: 3 йилдан кам бўлмаган.

Вазифалари:

  • Нолдан юқори юкламали ахборот тизимларини ишлаб чиқиш;
  • API ишлаб чиқиш;
  • Учинчи томон тизимлари билан интеграция учун хизматларни ишлаб чиқиш;
  • Техник масалалар бўйича менежерларга маслаҳатлар бериш;
  • Ишлаб чиқилган ахборот тизимлари ва дастурий таъминотларни қўллаб-қувватлаш.

Талаблар:

  • Қуйида келтирилган дастурлаштириш тилларидан бирини Middle дан паст бўлмаган даражада билиш: Java, C# (.net Core платформаси);
  • Йирик маълумотлар базасини бошқариш тизимлари билан ишлаш бўйича тажриба;
  • Ахборот тизимлари архитектурасини лойиҳалаштириш бўйича қобилият;
  • Ахборот хавфсизлиги соҳасида билим;
  • Юқори юкламали тизимларни ишлаб чиқиш бўйича тажриба (бир пайтда 1000 дан ортиқ уланишлар). Шунга ўхшаш тизимларни оптималлаштириш бўйича тажриба. Кўп оқимлилик соҳасида билим;
  • Версияларни назорат қилиш тизими билан ишлаш бўйича тажриба;
  • Микросервис архитектураси билан ишлаш бўйича тажриба;
  • Жамоада ишлаш бўйича қобилият.
  • Тест синовлар билан ишлаш бўйича тажриба.

Шартлар:

Иш вақти ҳафтада 5 кун, соат 9:00 дан 18:00 гача.

Расмий бандлик ва Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ иш билан таъминлаш;

Ижтимоий тўплам.

Маош – суҳбат натижаларига кўра.

Frontend-дастурчи (Senior)

Зарур иш тажрибаси: 3 йилдан кам бўлмаган.

Вазифалари:

  • Ахборот тизимлари учун интерфейсни ишлаб чиқиш;
  • Дизайнни муҳокама қилишда қатнашиш;
  • Техник масалалар бўйича менежерларга маслаҳатлар бериш;
  • Ишлаб чиқилган ахборот тизимлари ва дастурий таъминотларини қўллаб-қувватлаш.

Талаблар:

  • HTML+CSS+JavaScript ларни билиш;
  • React ни билиш;
  • UI/UX соҳасида билим ва кўникмалар;
  • Версияларни назорат қилиш тизими билан ишлаш бўйича тажриба;
  • Жамоада ишлаш бўйича қобилият.
  • Тест синовлар билан ишлаш бўйича тажриба.

Шартлар:

Иш вақти ҳафтада 5 кун, соат 9:00 дан 18:00 гача.

Расмий бандлик ва Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ иш билан таъминлаш;

Ижтимоий тўплам.

Маош – суҳбат натижаларига кўра.

Вакансиялардан бири қизиқтирдими?

Электрон почтага хабар юборинг: d.maksumov@egov.uz

Telegram: +998 55-501-36-11

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг