Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вақт тугашига жуда оз қолди!

Вақт тугашига жуда оз қолди!

Фото: «Xabar.uz»

Соврин жамғармаси $100 000 бўлган «mGovAward» танловига аризаларни қабул қилиш жараёни тез орада якунланади!

«mGovAward» – бу энг яхши мобил иловаларни ишлаб чиқишга бағишланган Ўзбекистондаги биринчи кенг миқёсли танлов бўлиб, унда фақат ОТМ талабалари, коллеж/лицей ҳамда мактаб ўқувчилари иштирок этишлари мумкин.

Барча истовчилар ўз қобилиятларини қуйидаги 5 йўналишда синаб кўришлари мумкин:

  • Таълим;
  • Соғлиқни сақлаш;
  • Туризм ва маданият;
  • Тадбиркорлик;
  • Транспорт ва логистика.

Лойиҳаларни баҳолашда қўлланиладиган асосий мезонлар: бўлғуси лойиҳанинг самарадорлиги, унинг инновацион хусусиятлари ва ишлатишдаги қулайлиги.

«mGovAward» танлови ёрдамида сиз нафақат ўз кучингизни ўзингизга ўхшаган катта мақсадли ёшлар ўртасида синаб кўришингиз, балки ўз маҳсулотингизни яратганингиз учун пуллик совринни ҳам қўлга киритишингиз мумкин! Аниқроқ айтганда: танлов ғолиби 50 000$, иккинчи ўрин соҳиби 30 000$, учинчи ўрин эгаси – 20 000$ миқдоридаги ютуққа эга бўлади.

Аризангизни ушбу манзилга юборишга шошилинг. Чунки муддат тугамоқда – аризаларни қилиш жараёни 2020 йил 10 феврал куни якунланади!

Эслатиб ўтамиз, мазкур танлов IT-парк томонидан Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг