Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазир журналист ва блогерни табриклади

Вазир журналист ва блогерни табриклади

Фото: «Mitc.uz»

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ соҳа ходимларидан бир гуруҳи мукофотланганди.

Унга кўра, АКТ соҳасини ҳам ёритиб борадиган «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали мухбири Қосимов Зафаржон Олимжонович ҳамда Тошкент шаҳри «Coscom» масъулияти чекланган жамиятининг жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи, блогер Насимов Бахтиёр Азимович «Шуҳрат» медали билан тақдирланган эди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Ш.Содиқов вазирликда юксак мукофотлар билан тақдирланган журналист ва блогерни ушбу эътироф билан самимий муборакбод этди.

— Бугунги кунда доимо янгилик излаб, янгиликка интилиб яшайдиган, жамиятда юз бераётган муҳим ўзгаришлар, устувор ғоя ва ташаббусларнинг маъно-моҳиятини одамларга тезкорлик ва холислик билан етказадиган, ҳаётнинг қайноқ нуқталарига дадил кириб борадиган журналистларнинг мамлакатимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссаси беқиёсдир. Бугуннинг журналисти серқирра ижодкор бўлмоғи керак, — деб таъкидлади Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Ш.Содиқов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг