Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хайр, Амелия. Бўшсан.

Хайр, Амелия. Бўшсан.

Фото: «Businessinsider.com»

Швециянинг «Nordnet» онлайн банки Амелия исмли онлайн кўмакчисини ишдан бўшатди. Бу ҳақда «Business Insider» хабар берган.

Компания сунъий интеллект хизматидан 2017 йилдан бошлаб фойдаланаётганди. Ўшанда Амелияга банкка мижозларни кўпроқ жалб қилиш ва уларнинг хизматлардан қаноатланиш даражасини ошириш топшириғи берилганди.

Аммо банк раҳбариятининг ҳафсаласи пир бўлди: Амелия на унисини, на бунисини уддалай олган.

«Тизим яхши ишлаяпти, аммо аъло эмас. Шунинг учун ҳам биз сунъий интеллектдан бошқа мақсадларда фойдаланишга ўтамиз», — деди банк раҳбари Петер Далгрен.

Амелия АҚШнинг «IPSoft» компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва дунёдаги турдош тизимлар орасида энг яхшиларидан саналади. Унинг хизматларидан жуда кўп мамлакатларда фойдаланишади.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг