Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой ҳукумати «Alibaba»  ва «AliExpress»ни қўлга киритмоқчи

Хитой ҳукумати «Alibaba»  ва «AliExpress»ни қўлга киритмоқчи

Фото: «Ferra.ru»

Охирги икки ой давомида «Alibaba» ва «AliExpress» асосчиси Жек Ма жамоатчиликка кўриниш бергани йўқ. Журналистлар айни ҳолатни унинг Хитой коммунистик партияси танқид қилинган чиқиши билан боғлашмоқда.

Энди эса мамлакат ҳукумати тадбиркорнинг компанияларини миллийлаштириш пайига тушгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

«International Business Times» ёзишича, ҳукумат «монополияга қарши иш» янада кучайтирилиши истагида. «Alibaba»нинг Хитой ҳукумати қўлига ўтиши бу борадаги дастлабки қадамлардан бўлади.

Эслатиб ўтамиз, тергов органлари ўз офисларини 2020 йилнинг ноябрида компания штаб-квартирасига кўчириб ўтказишган. Интернетда урчиган хабарларга кўра, Хитой ҳукумати «Tencent» («WeChat» эгаси) ва «Meituan» компаниялари жиловини ҳам ўз қўлига олиш пайида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг