Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда коронавирусни аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланиш бошланди

Хитойда коронавирусни аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланиш бошланди

Фото: «Reuters»

Хитойда COVID-19 касаллигини аниқлаш учун сунъий интеллект технологиясига асосланган компьютер томографиясидан фойдаланиш бошланди, дейилади «Синьхуа» хабарида.

«Вирусли пневмониялар турларининг тасвирлари жуда ўхшаш, бу эса медикларнинг визуал текширув асосида ташхис қўйишларини оғирлаштириб юборади», — деди тадқиқотчилар раҳбари Сюй Бо.

Ишланма муаллифларига кўра, компьютер алгоритмлари янги коронавирусни пневмониянинг бошқа турларидан ажратиб олишда ёрдам беради.

«Кэцзи жибао» газетаси ёзишича, тизим Хитой саратонга қарши кураш уюшмаси ҳамда Тяньцзинь шаҳридаги Миллий суперкомпьютер маркази ҳамкорлигида йўлга қўйилди. Айни пайтда тизим Тяньцзиндаги Миллий компьютер марказида синовдан ўтяпти. Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг биринчи суперкомпьютери —  «Tianhe-1» шу марказ томонидан ишлаб чиқилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг