Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ягона порталда манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш хизмати йўлга қўйилди

Ягона порталда манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш хизмати йўлга қўйилди

Фото: «Mitc.uz»

Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталида фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида манзил-маълумот ахборотларини тақдим этишга мўлжалланган янги хизмат жорий этилди.

Ушбу давлат хизмати жисмоний шахсларга фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш учун рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи маълумотномани олиш бўйича электрон ариза тақдим этиш имконини беради.

Мазкур давлат хизматидан фойдаланиш учун фуқаролар Ягона порталдаги ўзлариининг шахсий кабинетларига киришлари зарур. Порталда шахсий кабинет очиш Ягона идентификация тизими (id.gov.uz) орқали, электрон имзо орқали амалга оширилади. Шундан сўнг «Хизматлар» бўлими орқали фойдаланувчи ваколатли органга электрон ариза юбориши мумкин.

Фойдаланувчи ушбу хизмат орқали фақат ўзининг шахсий манзил маълумотларини сўраши ва қабул қилиши мумкин. Хизмат бепул ва уч иш кунида кўрсатилади. Ушбу маълумотнома фуқаронинг яшаш манзилини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 1995 йил 31 майдаги «Ички ишлар органларида манзил-маълумотлар идораси ишларини ташкил қилиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги 149-сон буйруғига биноан, ушбу давлат хизматини кўрсатиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси, вилоятлардаги ички ишлар бошқармалари ваколатли орган ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг