Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ягона порталда тўлов имкониятлари кенгаймоқда (видео)

Ягона порталда тўлов имкониятлари кенгаймоқда (видео)

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) 85 турдаги хизматлар учун тўловларни электрон тарзда амалга ошириш мумкин.

Қайд этилишича, эндиликда бюджет ва коммунал, интернет-провайдерлар, мобил операторлар, телевидение ва онлайн трансляция, хайрия, транспорт, ҳаво ва темир йўл чипталари, суғурта ва таълим сингари хизматлар тўлови учун тегишли ташкилотларга бориш ва навбат кутиш шарт эмас. 

Ягона портал орқали электрон хизматларга тўлов қилиш учун дастлаб «Тўловлар» саҳифасидан тўлов тури танланади. Шу билан бирга тегишли бандларга бир маротаба шахсий карта рақами ҳамда унинг амал қилиш муддати киритилади. Сўнгра тўлов жараёни давом эттирилади.

Электрон кўринишдаги тўлов қоғози «Тўловлар тарихи» бўлимида сақланади.

Электрон ҳукумат маркази ижодий жамоаси ушбу жараён билан батафсил танишиш имконини берувчи видеоқўлланмани тақдим этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг