Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги жаҳон рекорди ўрнатилди: интернет тезлиги — 178 Тб/сония!

Янги жаҳон рекорди ўрнатилди: интернет тезлиги — 178 Тб/сония!

Фото: «3DNews»

Британиялик («Xtera») ва япониялик («KDDI Research») муҳандислар ҳамкорликда интернет тезлиги рекордини янгилашди.

Янги тезлик 178 Тб/сонияни ташкил этди. Бу тезлик билан «Netflix»нинг жами видеотекасини бир секундда кўчириб олса бўлади!

Бу тезликка сигнални 16,9 ТГц частотада узатувчи, оптик толали кабель ўтказувчанлигини оширувчи янги технология ёрдамида эришилган.

Рекорд тезликка эришиш учун ишлатилаётган кабеллар қўлланилган. Фақат ҳар 100 километрда янгиланган кучайтиргичлар ўрнатилган.

Ҳозирги кунда оддий фойдаланувчи учун энг юқори тезлик 10 Гб/сония атрофида. Бу қулайликдан Япония, АҚШ ва Янги Зеландия аҳолисининг бир қисми фойдаланяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг