Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Японлар 6G алоқа тизими устида иш бошлади

Японлар 6G алоқа тизими устида иш бошлади

Фото: «NewsKamataka»

Японияда олтинчи авлод алоқа тизими — 6G ни жорий этишга ҳозирлик бошланди. Ўн йилдан сўнг — 2030 йилда бу тармоқ ишга туширилади.

Ҳозир техник мутахассислар, хусусий бизнес ва турли идоралар вакилларидан иборат экспертлар кенгаши тузилмоқда. 2020 йил ёзигача экспертлар янги форматга ўтишнинг комплекс стратегиясини ишлаб чиқишади, дейилади NHK хабарида.

Бешинчи авлод алоқа тизими (5G)ни кенг жорий этишга Япония шу йил баҳорида киришади. «Кунчиқар юрт» 5G ни татбиқ этиш борасида Жанубий Корея ва АҚШдан ортдан қолаётганди.

Маълумот учун: «Kp.ru» ёзишича, 2025 йилга бориб Россия аҳолисининг 80 фоизи бешинчи авлод алоқа тармоқларидан фойдаланишга ўтади ва мамлакат бу борада МДҲда етакчига айланади. Худди шу йили Ўзбекистон, Беларусь, Озарбайжон ва Грузияда ҳам 5G дан фойдаланиш мумкин бўлади. МДҲ мамлакатларида нарсалар интернетига уланиш уч ҳисса ошиб, 2025 йилда абонентлар жами сони 660 миллион нафарга етиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг