Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юз йиллик жумбоққа жавобни талаба топди

Юз йиллик жумбоққа жавобни талаба топди

Фото: «The FTimes»

Нега суюқлик тўла трубкада ҳаво пуфакчалари тепага кўтарилмайди? Бу жумбоқ қарийб бир асрдан бери олимларнинг бошини қотириб келаётганди, деб ёзади «Neue Züricher Zeitung».

Шунча олим тополмаган ечимни кутилмаганда оддий талаба — Лозанна (Швейцария) федерал политехника университети бакалаври Васим Довади таклиф этди. У суюқликка тўла тор вертикал трубада ҳаво пуфакчалари, масалан, газли сув шишасини  очганда содир бўладигандек тепага кўтарилмасдан, аксинча ҳаракатсиз қолиши сабабини аниқлади.

Шу тобгача ҳаво пуфакчаларининг ҳаракатланмаслигига уларнинг трубага ёпишиб қолиши сабаб қилиб кўрсатиб келинган. Аммо бундай эмас экан. Ҳосил бўлган ҳаво пуфакчалари ҳаракатланади, аммо шунчалик секинки, буни оддий кўзда илғаш асло мумкинмас.

Қатор қурилмалардан фойдаланган Васим аранг кўринувчи ҳаракатланишни, қолаверса, пуфакча ва суюқлик ўртасида ўта юпқа қатламни кўра олди. Айнан ўша қатламнинг хусусиятлари ҳаво тепага кўтарилиш-кўтарилмаслигига таъсирини ўтказади.

Бу қатламнинг қалинлиги миллиметрнинг миллиондан бир улушига тенг бўлиб, фақат ёруғлик нурлари ёрдамидагина уни ўрганиш мумкин бўлди. Трубканинг ички юзаси ҳамда пуфакчанинг юзасидан қайтган нурлар интерференцияси (интенсивликнинг қайта тақсимланиши)ни таҳлил қилган тадқиқотчилар пуфакча ва труба ўртасидаги суюқлик қатламини ўта аниқликда ўлчай олишди.

Ушбу илмий иш натижалари келгусида суюқликларнинг наноўлчамларда ҳаркатланишини ўрганишда қўлланилиши айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг