Xabarlar tezkor Telegram kanalimizda Obuna bo'lish ×

Ишсизлар учун «Mening ishim» онлайн платформаси йўлга қўйилади

Ишсизлар учун «Mening ishim» онлайн платформаси йўлга қўйилади

Президент қарори (ПҚ–5094-сон, 28.04.2021 й.) билан 2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури маъқулланди.

Унга кўра вақтинча, мавсумий ва бир марталик ишларда банд бўлган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича янги тизим яратилади.

Жумладан, «барча учун иш» тамойили асосида «Mening ishim» буюртмалар биржаси онлайн-майдони ишга туширилади.

 Унда қуйидагилар назарда тутилади:

● ишсизлар, айниқса, аёллар, ёшлар, талабалар, ногиронлиги бўлган шахслар учун ишлар, масофадан туриб бажариладиган ишлар, уйда бажариладиган ишлар, касаначилик ишлари, фрилансерлик фаолияти, иш графиклари, талаб этиладиган малака даражаси, иш ҳақи миқдори ва бошқаларни акс эттириш;

● ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолият турлари (хизматлари, ишлари) ҳамда уларга эҳтиёжи бор бўлган иш берувчилар тўғрисида маълумотларни олиш;

● ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолият турлари (хизматлари, ишлари)ни реклама қилиш;

● ўзини ўзи банд қилган шахслар ва уларнинг хизматига эҳтиёжи бор иш берувчилар ўртасида кунлик ва узоқ муддатли оферта шартномаси тузиш.

Вақтинча бир марталик ишлар тўғрисидаги кунлик маълумотлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолият турлари (хизматлари, ишлари) тўғрисидаги эълонлар «Mening ishim» буюртмалар биржаси онлайн майдони орқали бепул тақдим этиб борилади.

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring