Android qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Yuklab olish ×

Одилхон қори Юнусхон ўғли оғир жудоликка учради

Одилхон қори Юнусхон ўғли оғир жудоликка учради

Таниқли диний арбоб Одилхон қори Юнусхон ўғли оғир жудоликка учради.

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди. 

«Мусулмонлар идораси кўп йиллар диний-маърифий соҳада хизмат қилган Одилхон қори Юнусхон ўғлининг қиблагоҳи Юнусхон ҳожи отанинг вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади», дейилади идора расмий каналида.

Эслатиб ўтамиз, Одилхон қори Юнусхон ўғли Вақф фондида раҳбарлик лавозимларида, «Шайх Зайниддин» (Кўкча), «Хўжа Аламбардор» масжидларида имомлик лавозимларида ишлаган. 

Xabar.uz марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради. 

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring