Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

108 ёшли сартарош вафот этди

108 ёшли сартарош вафот этди

Фото: «Nypost»

Нью-Йоркда Энтони Манчинелли вафот этди. Унинг номи дунёдаги энг кекса сартарош сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган, деб хабар берди «New York Post».

Маълумотларга кўра, Манчинелли ҳаётдан кўз юмганда 108 ёшда бўлган. Жорий йилнинг июль ойида у аҳволи ёмонлашгани учун шифохонага тушган. Бунгача сартарош ўзининг «Энтони» номли барбершопида 40 йил фаолият кўрсатган. Шунингдек, бошқа салонларда ҳам унинг хизматига талаб катта бўлган.

Умри давомида у ўз ишининг устаси сифатида ҳақиқий эътирофга сазовор бўлган. Унинг соч олишини томоша қилиш учун дунёнинг турли мамлакатларидан сайёҳлар келишган. Нашрнинг ёзишича, Манчинеллининг 69 ёшли турмуш ўртоғи, тўнғич ўғли ҳамда етти нафар опа-укаси бор.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг