Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

140 йил олдин ўғирланган бебаҳо қўлёзма Перуга қайтарилди

140 йил олдин ўғирланган бебаҳо қўлёзма Перуга қайтарилди

Фото: «Drugoy.com.ua»

Перу миллий кутубхонаси (BNP) 140 йил муқаддам Иккинчи Тинч океани урушида мамлакат оккупацияси пайтида ўғирлаб кетилган инклар империяси тарихи ҳақидаги ноёб қўлёзмани тақдим этди.

«Перу монархияси хотиралари ва инклар тарихидаги изланишлар» қўлёзма асари 1838 йилда сўнгги инк ҳукмдори Хусто Апу Сауараура Инка томонидан тузилган.

«Мазкур ҳужжатнинг қиймати бебаҳо. Сауараура Инка XIX асрнинг энг буюк тадқиқотчиларидан бири бўлган. Унинг меҳнати инклар хотирасини халос этишга бағишланади. Муаллиф ҳозирда йўқолиб кетган ўша давр ҳужжатларини ўрганган. Уларнинг ёрдамида испанлар келгунга қадар Перу маданияти асосларини қайд этиб қўйган», — дейилади кутубхона баённомасида.

«РИА Новости»нинг хабарига кўра, қадимги қўлёзма бошқа бебаҳо китоблар билан биргаликда 1881-83-йилларда перу пойтахти Лима Чили қўшинлари томонидан босиб олинганда Миллий кутубхонадан ўғирлаб кетилган. Кейинчалик Чили ҳукумати Перуга тахминан 4,5 минг томни қайтариб берган, бироқ Сауараура Инканинг қўлёзмаси Бразилиядаги коллекционерлар қўлига тушиб қолган. Перу дипломатлари 2019 йил ноябрда уни ватанига қайтаришга муваффақ бўлишди.

Қўлёзма қайтарилгандан сўнг унинг рақамли нусхаси кутубхона сайтига жойланган. Пайшанба куни ҳужжат Перу тарихи ва санъатини ўрганиш дастури доирасида кенг жамоатчиликка тақдим этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг