Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Aфғонистон президенти Байден билан гаплашиб олди

Aфғонистон президенти Байден билан гаплашиб олди

Фото: «Uk.investing.com»

Aфғонистон президенти Aшраф Ғани Aмерика етакчиси Жо Байденга телефон қилганини, томонлар AҚШ қўшинларини мамлакатдан сентябргача олиб чиқилишини муҳокама қилганини маълум қилди.

«Бугун мен президент Байден билан телефон орқали суҳбатлашдим. Суҳбат чоғида AҚШнинг Aфғонистондан ўз қўшинларини сентябрь ойининг бошига қадар олиб чиқиш тўғрисида қарорини муҳокама қилдик. Aфғонистон Ислом Республикаси AҚШ қарорини ҳурмат қилади ва биз ўз шерикларимиз билан ҳаммаси силлиқ кечишни таъминлаш учун ишлаймиз. Ҳамкорликнинг кейинги босқичига ўтар эканмиз, AҚШ ва НAТОдаги шерикларимиз билан тинчлик саъй-ҳаракатларини давом эттиришда ишлашда давом этамиз», — деб ёзган Aшраф Ғани «Twitter»да.

Унинг сўзларига кўра, Афғонистон хавфсизлик ва мудофаа кучлари «ўз халқи ва мамлакатини ҳимоя қилишга тўлиқ қодир».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг