Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Алвидо Геннадий, алвидо алеут тили!  

Алвидо Геннадий, алвидо алеут тили!  

Алеут тили эскимос-алеут тили оиласидаги тиллардан бири, бу тилда Аляска, Алеут ва Командор ороллари маҳаллий аҳолиси гапирган.

Камчаткада алеут тилида сўзлаша олган сўнгги инсон Геннадий Яковлев 86 ёшида оламдан ўтди.

«Бу юртимиз учун жуда катта йўқотиш», – деб ёзади минтақа раҳбари Владимир Солодов ўзининг телеграмдаги каналида.

Яковлев  Командор ороллари архипелагидаги Беринг оролида жойлашган Никольское қишлоғида истиқомат қилган. Сўнгги йилларда Россияда алеут тилида сўзлашадиган икки киши қолган, улардан бири алеут тилининг беринг диалектида сўзлашган Вера Тимошенко 2021 йилда 93 ёшида вафот этган эди. Геннадий Яковлев эса алеут тилининг медновск диалектида гапирган.

Командор ороллари архипелаги Россияда алеутлар зич яшайдиган ягона ҳудуддир. Бу ерда ўз тилини унутган 500 алеут яшайди. Алеутлар АҚШ шимолида ҳам яшайдилар.

2010 йилда Россияда алеут тилини билган 150 нафар, яна АҚШ Асяскасида 150 нафар киши бўлган. Ҳозирда марҳумнинг қишлоғида маҳаллий аҳоли рус тилидаги нутқида алеут тилидаги айрим сўзларни қўллайди, холос.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг