Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аляскадаги газетага янги хўжайин қидиришмоқда, нархи — 0 доллар...

Аляскадаги газетага янги хўжайин қидиришмоқда, нархи — 0 доллар...

Фото: «Skagway News»

Аляскадаги «Skagway News» газетаси ўзига янги хўжайин қидирмоқда, деб ёзмоқда «The Guardian». Нархи жуда соз — 0 доллар. Текин! Янги хўжайиндан кўп нарса талаб қилинмаяпти, ўз ишининг устаси бўлса ва газетанинг порлоқ келажагини таъминлаб берса бас.

Ушбу эълонни газетанинг ҳозирги эгаси ва айни пайтда журналисти Ларри Перс берди. Унинг учун энг муносиб номзод — кичкина шаҳарчада газетани эплаб чиқара олган инсон.

«Бир нарсани қулоғингизга қуйиб олинг: микрофонни башарасига тутсангиз кўпларга ҳам ёқавермайди. 550 ададли газетангиз учун миллий аҳамиятга эга воқеалардан сўзлаб беришларига ҳам умид қилманг; аммо кўплаб маҳаллий тадбирлардан четда қолмайсиз», — дейди Ларри Перс газетада ишлашнинг «нозик жиҳатлари»га тўхталаркан.

Ярим мингта тиражли газетанинг сайти (skagwaynews.com) ҳам бор, чакки эмас!

Скагвай шаҳарчаси. Фото: «The Guardian»

Хуллас, Перснинг назарида, 1000 киши яшовчи Скагвай шаҳрига келиб яшаб, ишлашга рози инсонгагина газетани топширса бўлади.

«Аляскада яшаб келган, штатимизнинг паст-баландларини яхши биладиган инсон яхши номзод. Бу ерлар ғалати. Принтерга етиб олгунча 200 километр қор ва музликларни, тоғ довонини босиб ўтишингиз керак», — қўшимча қилади журналист.

Дарвоқе, Аляскага «борувчилар» диққатига: қишда шаҳарчада ҳаммаёқ ёпилади, озиқ-овқат дўкони биттагина, холос.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг