Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Америка суди фил номидан даъво аризаси олди

Америка суди фил номидан даъво аризаси олди

Nonhuman Rights Project нашри хабарига кўра, Нью-Йорк суди Хеппи исмли филни ҳайвонот боғида сақлаш қанчалик қонунийлиги тўғрисидаги даъвони қабул қилди.

Ҳайвонни суд орқали озод қилишга уринишлар 2018 йилда бошланган, аммо ундан олдинги барча даъволар рад этилган.  Бу сафар ҳайвонларни ҳимоя қилиш фаоллари оралиқ ғалабани қўлга киритишга муваффақ бўлишган.

«Бу тарихда биринчи марта инглиз тилида иш юрутувчи юқори суд одам номидан бўлмаган даъвони кўриб чиқади», дейилади баёнотида.

Хеппини ҳайвонот боғига 1970-йилларда олиб келишган. Энди у Пегги исмли фил билан алоҳида яшайди. Ташкилот жуфтликни махсус филлар қўриқхонасига кўчириш учун ҳаракат қилмоқда.

Шундай қилиб, агар компания муваффақиятга эришса, Хеппи дунёда жисмоний эркинлик ҳуқуқи қонуний тан олинган биринчи ҳайвон бўлади.  Бундан ташқари, ҳайвонлар ҳуқуқлари фаоллари филни қўйиб юборишни талаб қилиб, петиция туздилар.  Унга 1,5 миллион киши аллақачон имзо қўйган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг