Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар мия шикастланишида ёрдам берувчи елим ихтиро қилишди

Олимлар мия шикастланишида ёрдам берувчи елим ихтиро қилишди

Жоржия университети (АҚШ) олимлари мия шикастланиши натижасида ногиронликка учраган инсорларга қандай ёрдам бериш мукинлигини аниқладилар. Бу ҳақда Science Advances журналига таяниб Мир24 хабар қилди.

Маълум бўлишича, миянинг шикастланган қисмларини ёпиштириш мумкин. Олимлар бундай жароҳатларни тезда тиклашга ёрдам берувчи «гидрогел»ни ўйлаб топдилар. Бундан ташқари, ривожланиш зарарланган нейронларнинг янгиланишига ҳам ёрдам беради.

Мия елими синовлари аллақачон каламушларда самарали натижа кўрсатган. «Елим ёрдамида кемирувчилар жароҳатдан тезроқ тикланди. Бундан ташқари функционал нейронлар ҳам қайта тикланганига гувоҳ бўлдик»,- дейди мутахассислар.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, яқин вақт ичида инновацион ихтиро одамларда мия шикастланишларини даволашда кенг миқёсда қўлланила бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг