Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Америкалик ота ўғлини ўғирлаб кетаётган жиноятчига ўқ узди

Америкалик ота ўғлини ўғирлаб кетаётган жиноятчига ўқ узди

Фото: Florida Department of Corrections

Американинг Флорида штати, Лантана шаҳрида жиноятчи автомобил ва унинг ичидаги 6 ёшли болани ўғирлаб кетишга уринди.

Ҳайдовчи дўстлари билан ҳайрлашиш учун машинадан тушади. Бу вақтда автомобил ичида олти ёшли ўғли қолган эди. Жиноятчи вақтдан фойдаланиб машинага тезда ўтиради ва ҳайдаб кетади. Бола автомобил ичида қолган эди.

Ота зудлик билан дўстлари ёрдамида таъқиб қилишга тушади. Саккиз километрдан сўнг ўғри йўл-транспорт ҳалокатига учрайди, аммо шикастланган машина билан қочишда давом этади. Америкалик ота дўстининг автомобилида жиноятчига етиб олгач, шахсий қуролидан бир неча бор унга ўқ узади.

Ўғри оғир аҳволда касалхонага тушган. Маълум бўлишича, у 3 йиллик қамоқ жазосидан сўнг феврал ойида озодликка чиққан эди. Қамалишига эса қария инсонга ҳужум қилиш ва қурол ишлатиш йўли билан автомобил ўғирлаш жинояти сабаб бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг