Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ давлат котиби Афғонистон, Африка ва Куба бўйича баёнот берди

АҚШ давлат котиби Афғонистон, Африка ва Куба бўйича баёнот берди

Фото: «AP News»

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен навбатдаги баёнотида Афғонистон, Африка ва Куба борасида тўхталди.

«Толибон» мамлакатда ҳокимиятни куч билан қўлга киритса, Афғонистон издан чиқади. Ислом Республикаси ўзи учун жуда муҳим бўлган халқаро ҳамжамиятнинг ёрдамисиз қолади», — деди Блинкен.

Афғонистонда 40 йилдан зиёд давом этаётган низо ҳарбий ечимга эга эмас, қўшимча қилди давлат котиби.

Блинкеннинг айтишича, АҚШ коронавирусга қарши 80 миллион доза вакцинани захиралашга эришди ва 60 миллион дозасини бошқа мамлакатларга юборди. Қўшма Штатлар, умуман олганда, 500 миллион доза вакцина сотиб олиб, ҳеч қандай шартларсиз тарқатишни режалаштирган.

Вакциналарни тарқатишдан ташқари, АҚШ уларнинг ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш учун бошқа мамлакатларга маблағ киритяпти. Давлат котиби мисол тариқасида Африка мамлакатларини тилга олди.

Куба аҳолисига интернетга уланиш имконияти берилиши Қўшма Штатларнинг диққат марказида. Оролликлар нафақат ўзаро, балки хориж мамлакатларида яшовчилар билан ҳам мулоқот қилишлари муҳим, деб ҳисоблайди Блинкен.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг