Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ энг хавфли мамлакатни маълум қилди

АҚШ энг хавфли мамлакатни маълум қилди

Фото: «REUTERS / Andrew Kelly»

АҚШ миллий разведкаси бошлиғи Жон Рэтклифф Хитой Қўшма Штатлар учун асосий хавф эканлигини эълон қилди, деб ёзади «Царьград».

«Хитой иқтисодий, ҳарбий ва технология соҳасида АҚШ ва бошқа давлатлар устидан ҳукмронлик ўрнатишга интиляпти. Бу мамлакат Америка иқтисодиёти, мудофаа саноати, технологияси, шунингдек, сўнгги 75 йил ичида демократия ва эркинлигига катта хавф солмоқда», — деди миллий разведка раҳбари «The Wall Street Journal»га берган интервьюсида.

Буни қарангки, Рэтклифф Россияни асосий хавф-хатар деб ҳисобламайди. Унинг таъкидлашича, бундай фикр «сиёсийлаштирилган» ва «профессионал ҳисобланмайди».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг