Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Эронга қандай ҳолатда зарба бериши мумкин?

АҚШ Эронга қандай ҳолатда зарба бериши мумкин?

Фото: «AP»

АҚШ мудофаа вазирлиги Эронга қарши ҳарбий куч ишлатиши жаҳон ҳамжамиятининг розилиги билан бўлишини инкор этмади, бироқ бир истисно бор — Теҳрон Америка халқига ёки объектларига дахл қилганида ҳеч қандай рухсатларга қараб ўтирилмайди. Бу ҳақда ТАСС бугун, 19 июнь куни АҚШ Қуролли кучларининг Штаб бошлиқлари қўмитаси раиси ўринбосари — генерал Поль Селвага асосланиб хабар тарқатди.

Генерал Селва Уммон кўрфазидаги ҳодисалар Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги зиддиятни янада кучайтирганини таъкидларкан, бу ерда Қуролли кучларнинг вазифаси денгизда сузиш тамойиллари эркинлигини мудофаа қилиш эканига урғу берди. Энди гап жаҳон ҳамжамияти ушбу миссияни қанчалик қўллаб-қууватлашига боғлиқ.

«Агарда эронликлар АҚШ фуқаролари, воситалари ёки Қуролли кучларини зарба остига олсалар, ҳарбий куч ишлатиш масъулиятини биз тўлиғича ўз зиммамизга оламиз. Улар буни билиб қўйишлари шарт», — деди генерал Селва.

Унинг фикрича, Эрон АҚШ олдин бундай ҳодисаларга кўз юмганидан фойдаланиб қолмоқчи. Аммо энди бунақаси кетмайди.

Эслатиб ўтамиз, 13 июнь куни Уммон кўрфазида «Front Altair» ҳамда «Kokuka Courageous» танкерларига ҳужум уюштирилган. «Front Altair» ёнилғи ташувчиси экипажи Россия, Грузия ва Филиппин фуқароларидан ташкил топган. АҚШ бу воқеаларда айбни Эронга тўнкаяпти. Эрон эса айблов асоссиз эканини таъкидлашдан чарчамаяпти. Эронликларни айбловчилар қаторига кейинчалик Буюк Британия ва Саудия Арабистони қўшилди. Россия эса Эроннинг ёнини олмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг