Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ қуролли кучлари Сурияда Россия ҳарбийларининг йўлини тўсмоқда

АҚШ қуролли кучлари Сурияда Россия ҳарбийларининг йўлини тўсмоқда

АҚШ қуролли кучларига тегишли ҳарбий техника Суриянинг Хасеке провинциясидаги Амуда аҳоли масканида Россия қўшинлари колоннасининг йўлини тўсди.

Америка ҳарбийлари М4 трассасидан кирадиган йўлларни ҳарбий техникалар билан тўсиб олган. Шу тариқа аҳоли пунктига Россия ҳарбийларининг киришига йўл қўйилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда бундай ҳолатлар кўпайиб бормоқда. Феврал ойи бошларида халқаро коалициянинг Сурия бўйича махсус вакили Жеймс Жеффри Суриянинг шимоли-шарқида Россияга тегишли хусусий ҳарбий компаниялар билан тўқнашувлар кўпайганини таъкидлаб ўтган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг