Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Россияни янги вирус тарқатганликда айбламоқда

АҚШ Россияни янги вирус тарқатганликда айбламоқда

Фото: «Lenta.ru»

АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги ва Федерал қидирув бюроси Россияни «Drovorub» номли янги вирус яратиб, тарқатганликда айблади. Тегишли ҳисобот миллий хавфсизлик агентлиги сайтида чоп этилган.

Идоранинг фикрича, вирусни ишлаб чиқишга Разведка бош бошқармаси ҳарбий бўлими жавобгар. Вирусни ишга тушириш кибер айғоқчилик операциясининг бир қисми ҳисобланади.

Мутахассисларнинг айтишича, янги вирус «Linux» тизимига зарар етказади ва мазкур тизимни ишлатаётган миллий хавфсизлик, мудофаа вазирлиги ҳамда мудофаа саноати базалари фойдаланувчиларига хавф туғдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг