Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ санкциялари ортидан Эрон рекорд даражада инфляцияга тўқнаш келди

АҚШ санкциялари ортидан Эрон рекорд даражада инфляцияга тўқнаш келди

Фото: «EADaily»

АҚШ қўллаётган санкциялар оқибатида Эрон нефть даромадларининг қарийб ярмидан айрилди — бу инфляциялар кўринишида намоён бўлмоқда.

«Интерфакс» агентлиги «TradingEconomics» маълумотларига асосланиб ёзишича, Эронда апрель ойида истеъмол нархлари ўтган йилга нисбатан 51,4 фоизга қимматлашди. Март ойига солиштирилганда эса, инфляция 3,9 фоизга тезлашиб, 1995 йил декабридан бери рекорд кўрсаткич қайд этилди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳаммадан кўп қимматлашди — 84 фоиз. Кийим-кечак, пойабзал, транспорт хизматлари нархлари ярим бараварга ошган.

Миллий валюта — риал курси «қора бозор»да ўтган тўрт ой давомида 17 фоизга қадрсизланди ва нефть экспорти камайишига ҳамоҳанг пасайишда давом этмоқда. Эрон бир йил аввал кунига 2,3 млн. баррелдан нефть сотган бўлса, апрель ойида экспорт кунига 1 миллионга етмади. АҚШ хомчўтларига кўра, чекловлар оқибатида Эрон иқтисодиёти қарийб 10 млрд. доллар йўқотди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг