Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ сенатори Россияга қарши ядро қуролини ишлатмоқчи

АҚШ сенатори Россияга қарши ядро қуролини ишлатмоқчи

Фото: «Апостроф»

АҚШ сенатори Рожер Уикер Украина атрофида вазият кескинлашган тақдирда Россияга қарши ядро қуролидан фойдаланиш ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди.

Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси сенаторни масъулиятсизликда айблади.

«Биз Уикернинг 7 декабр куни Fox News телеканалига интервюсида Украина ички инқирози билан боғлиқ вазиятни шарҳлар экан, сенатор АҚШ президентига вазият кескинлашган тақдирда ҳарбий ҳаракатлар, жумладан, Россияга қарши ядро қуролидан фойдаланишни истисно қилмасликни тавсия этди. Бундай баёнотлар масъулиятсизликдир. Россия ва АҚШ президентларининг 2021 йил 16 июндаги қўшма баёнотини кўтариб, диққат билан ўқиб чиқишни маслаҳат берамиз. Ушбу ҳужжат икки давлатнинг ядро урушида ғолиб бўлиши мумкин эмаслиги ва уни ҳеч қачон қўйиб юбормаслик тамойилига содиқлигини тасдиқлайди», — дейилади элчихона баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия қўшини Украина чегарасида тўпланаётгани хақида хабар бергандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг