Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ собиқ контрразведка агентини Эронга жосусликда айблади

АҚШ собиқ контрразведка агентини Эронга жосусликда айблади

Моника Уитт

Фото: Courtesy FBI / Reuters

Қўшма Штатларнинг собиқ контрразведка агенти Моника Уитт сиртдан Эронга жосуслик қилганликда айбланмоқда. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги хабар берган.

Уитт 2013 йилда Эронга қочиб кетган ва гўёки ўшандан бери Эроннинг тезкор ходимларига унинг собиқ ҳамкасбларига қарши ҳаракат қилишда ёрдам берган. Бундан ташқари, у эронликларга Пентагон дастурларидан бирининг коди номи ва махфий сирларини очиб берган, дейилади вазирлик хабарида.

Бундан ташқари, америкалик аёл билан бирга Эрон фуқаролари ҳам айбланмоқда.

«Моника Уитт Эрон режимига юқори даражадаги разведка дастурини ва АҚШ разведка хизмати зобитининг шахсини ошкор қилганликда айбланмоқда», – деди Бош прокурорнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Демерс.

«Шунингдек, Эрондан тўрт нафар хакер АҚШ разведка ҳамжамияти аъзолари, Уитт хонимнинг собиқ ҳамкасбларига қаратилган турли хил компютер жиноятларида айбланмоқда», – дея қўшимча қилган у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг