Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ Толибон билан шартнома имзолашга тайёрланмоқда

АҚШ Толибон билан шартнома имзолашга тайёрланмоқда

АҚШ Давлат котиби Майк Помпеонинг баёнотига кўра, Қўшма Штатлар 29 феврал куни толиблар билан шартнома имзолашга тайёрланмоқда.

АҚШ аввалроқ «Толибон» билан Афғонистондаги етти кун тинчлик масаласини муҳокама қилган. Бу вақтда «Толибон» радикал ҳаракати портлашлар ва ракета ҳужумларини уюштирмасликка ваъда берган. Хабар қилинишича, мамлакатда зўравонликни камайтириш даври яқин кунларда бошланиши керак. «Tolo» каналининг Афғонистон Миллий Хавфсизлик Кенгашининг қарорига таяниб хабар беришича, Афғонистонда тинч етти кун жараёни жума кунидан шанбага ўтар кечаси бошланади.

«Сўнгги ҳафталарда Дохадаги АҚШ музокарачилари «Толибон» ҳаракати билан Афғонистондаги зўравонликни камайтириш учун келишиб олдилар. Ушбу чоралар муваффақиятли амалга оширилганидан сўнг АҚШ ва «Толибон» гуруҳи ўртасида битимни имзолаш жараёнида олдинга бориш кутилмоқда. Биз «Толибон» билан келишувни имзолашга тийёрланяпмиз», — деди Помпео.

Манба: azon.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг