Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ Хитойдан юз йил аввалги қарзни ундирмоқчи

АҚШ Хитойдан юз йил аввалги қарзни ундирмоқчи

Фото: «Promdevelop»

Вашингтон раҳбарияти бир аср муқаддам Хитойда ишлаб чиқарилган давлат облигацияларидан қарзларни ундириш имкониятини кўриб чиқмоқчи. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар тарқатди.

Гап Хитой империясида чиқарилган ва Хитой Халқ Республикаси томонидан тан олинмаган қимматбаҳо қоғозлар ҳақида кетяпти. Таъкидланишича, АҚШ президенти Дональд Трамп бундан Хитой билан савдо урушида қурол сифатида фойдаланиш ниятида.

Пекин Вашингтон режаларидан бохабар, бироқ ушбу ғояни амалга оширишни имконсиз деб ҳисоблайди.

АҚШ ва Хитой муносабатларида навбатдаги танглик авж олгач, Оқ уй раҳбарияти 1 сентябрдан 10 фоизли бож киритишини эълон қилганди. 28 август куни эса АҚШ федерал реестри Трампнинг махсус буйруғидан сўнг 300 миллиард доллар қийматига тенг Хитой товарларига божни 10 фоиздан 15 фоизгача оширгани тўғрисидаги ҳужжатни чоп этди. Киритиш муддати ўзгармайди — 1 сентябрь ва 15 декабрь.

27 август куни маълум бўлдики, савдо урушига қарамай, Хитойда Америка бизнеси инвестициялари январдан июнгача ўсган ва 6,8 миллиард долларни ташкил этган. Бу ўтган икки йил давомида худди шу даврга нисбатан 1,5 фоиз юқори.

Сайёрамизнинг энг йирик иқтисодиётлари ўртасидаги савдо уруши бир ярим йилдан бери давом этмоқда. АҚШ савдо тўсиқлари ёрдамида Пекин билан адолатли келишувга эришишни хоҳлайди. Томонлар бир неча марта зиддиятни тўхтатишга урингандек бўлишди, бироқ кейин бир-бирларини мажбуриятларни бажармаганликда айблашни бошлашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг