Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШда 19 ёшли бола битирув кечасида талабаларни ўққа тутди. 2 киши ҳалок бўлди

АҚШда 19 ёшли бола битирув кечасида талабаларни ўққа тутди. 2 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Виржиния штатида ўрта мактаб битирув маросимида 19 ёшли бола талабаларга қарата ўт очди. Натижада икки киши ҳалок бўлган ва 13 киши яраланган.

Маълумотларга кўра, воқеа Виржиния штати марказидаги кинотеатр олдида содир бўлган. Битирув маросими охирида қотил ўз олдидаги қурол билан атрофдагиларни ўққа тута бошлаган. Йиғилганлар ваҳимага тушиб, турли томонга қараб қоча бошлаган.

Полиция отишма оқибатида 2 киши ҳалок бўлганини тасдиқлаган. Улардан бири 18 ёшли битирувчи талаба, иккинчиси эса битирув маросимига келган 34 ёшли эркак бўлган. Отишма оқибатида 13 киши жароҳат олган. 

Ушбу нохуш фожиани 19 ёшли ўсмир амалга оширганликда гумон қилиниб, қўлга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг