Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШда бедарак кетган саккизта ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди деб эълон қилинди

АҚШда бедарак кетган саккизта ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди деб эълон қилинди

Фото: «Nv.ua»

АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг ҳарбий машғулоти вақтида содир бўлган фавқулодда ҳодисадан сўнг бедарак кетган саккиз нафар аскар ҳалок бўлди деб эълон қилинди. Бу ҳақда 15-денгиз пиёдалари корпуси экспедиция гуруҳи ўзининг Twitter-аккаунтида хабар берди.

«7 та денгиз пиёдаси ва 1 та денгизчининг қидирув-қутқарув ишлари ниҳоясига етди. Бедарак кетган саккиз нафар ҳарбий хизматчининг ҳаммаси вафот этган деб ҳисобланади», — дейилади постда. «Қидирув-қутқарув ишларини чуқур дард-алам билан тугатдим», — дейди 15-экспедиция отряди бошлиғи, полковник Кристофер Бронзи.

Чоп этилган ҳужжатга кўра, қидирув ишлари 40 соатлик операциядан сўнг тўхтатилган.

Хабарларга кўра, Калифорния штати қирғоқларида Ҳарбий-денгиз кучларининг машғулотлар чоғида амфибия машинаси ҳалокати натижасида Америка қўшинининг бир нафар аскари ҳалок бўлган, икки нафари жароҳатланган ва яна саккиз нафари бедарак кетганди. Ҳарбий-денгиз кучлари ва Қирғоқни қўриқлаш хизмати бедарак кетганларнинг қидирув ишларида қатнашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг