Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШда мудҳиш ҳолат қайд этилди

АҚШда мудҳиш ҳолат қайд этилди

Фото: «Tourprom.ru»

АҚШда коронавирусдан бир кеча-кундузда 3157 киши вафот этди — бу пандемия бошлангандан бери антирекорд ҳисобланади, дея хабар берди Жонс Хопкинс университети ўз манбаларига таяниб.

Баҳордан бери иккинчи марта касалланганлар сони 200 минг кишидан ошиб кетди. Ўтган 24 соат ичида 200 070 коронавирусни юқтириб олганлиги тасдиқланди.

Олдинги ҳафта касалланишлар бўйича кунлик рекорд қайд этилганди — 205 557 киши.

Эпидемия бошлангандан буён АҚШда 13,9 миллион киши коронавирусга чалинди, тахминан 273 минг бемор ҳаётдан кўз юмди, 5 миллиондан ортиқ киши тузалди.

Жонс Хопкинс университети ҳисоб-китобларига кўра, дунё бўйича 64,5 миллион киши зарарланган. Қарийб 1,5 миллион бемор оламдан ўтди. Қўшма Штатлар COVID-19 билан касалланиш бўйича дунёда биринчи ўринда бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг