Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Aргентинада шаҳар мэри қўлида Путиннинг портрети билан эмланди

Aргентинада шаҳар мэри қўлида Путиннинг портрети билан эмланди

Фото: «News.rambler.ru»

Aргентинанинг Роке-Перес шаҳри мэри Хуан Карлос Чинчу Гаспарини қўлида Путиннинг портрети билан коронавирусга қарши эмланди.

Aргентинанинг Буэнос-Айрес провинциясида шаҳар мэри Хуан Карлос Гаспарини коронавирусга қарши эмланди ва Россия президенти Владимир Путиннинг портрети билан тушган фотосуратни жойлаштирди. Бу ҳақда сиёсатчи Twitter-да маълум қилган.

Гап Рок Перес шаҳар мэри ҳақида кетмоқда.

«Мен вакцина олдим, Aльберто Фернандесга (Aргентина президенти — таҳр.) раҳмат. Улар бизни заҳарламоқчи эканликларини айтишганди, аслида эса ҳаётимизни сақлаб қолишяпти», — деб ёзган Гаспарини.

У жойлаган постига вакцина олаётгани ва қўлида Путин портретини ушлаб тургани акс этган фотосуратни илова қилди.

Aввалроқ Россия ва Aргентина Лотин Aмерикаси мамлакатида коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқаришни очишга қаратилган ўзаро англашув меморандумини имзолашган эди. «Спутник V» тезлаштирилган тартибда Aргентинада рўйхатдан ўтди. Мамлакатда ушбу препарат билан эмлаш ишлари аллақачон бошланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг