Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Арманистон мухолифати бош вазирликка номзодни илгари сурди — Манукян

Арманистон мухолифати бош вазирликка номзодни илгари сурди — Манукян

Вазген Манукян.

Фото: «REGNUM»

Арманистон мухолифати ҳукумат раҳбарлиги учун Вазген Манукян номзодни илгари сурмоқда. Манукян 17 та партиянинг ягона номзоди, дея хабар берди «Вести».

Хабарга кўра, Россия билан алоқаларни ривожлантириш тарафдори саналган Манукян Тоғли Қорабоғ бўйича Россия-Озарбайжон-Арманистон уч томонлама келишувини ҳам қўллаб-қувватлашини билдирган.

Вазген Манукян ўз дастурини 5 декабрда Ереванда белгиланган митингда баён этиши кутиляпти. Аммо бунгача ҳам сабри чидамаган айрим мухолифатчилар 3 декабрдан акцияни бошлаб юбориб, марказий кўчалардан бирини тўсиб қўйишган. Полиция бир неча кишини ҳибсга олгани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг